
Рио-де-Жанейрода 5 август куни бошланган XXXI Олимпиада ўйинларининг сал кам ярми ўтиб бўлди. Унинг натижалари ичидаги пичоққа илинадиганлари қуйидагича.
Спортчилар шу кунгача ҳаммаси бўлиб 270 атрофида олтин, кумуш ва бронза медаллари олдилар. Олтин, кумуш, бронза ва умумий медаллар сони бўйича жаҳон давлатлари рўйхатида баъзи давлатларнинг аҳволи қуйидагича:
1. АҚШ 20 13 17 50
2. Хитой 13 10 14 37
3. Б-Британия 7 9 6 22
7. Россия 5 9 8 22
14. Қозоғистон 2 2 3 7
55. Ўзбекистон 0 0 2 2
Маълумки, “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери ҳар қандай давлатнинг иқтисодий даражасини кўрсатувчи Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот бўйича Ўзбекистонимиз ривожланган давлатлардан 30-50 баравар орқада эканлигини қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар орқада эканлигини, давлатларнинг аҳволини ўзида акс эттирувчи бошқа кўрсатгичлар ҳам Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулотга маълум маънода пропорционал эканлигини, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош олишини айтиб келарди.
“Ҳаракат” ҳақ бўлса, Олимпиада медаллари сони бўйича ва медаллар сони бўйича тузилган рўйхатдаги жойи бўйича, Ўзбекистон Қозоғистондан 8 баравар орқада бўлиши керак эди. Аммо, юқоридаги рўйхатга қаранг, биз қозоқлардан бор-йўғи 4 баравар орқада эканмиз.
Бу нарса “Ҳаракат”ни шарманда қилмоқда, ўзбекларнинг улуғлигини, ўзбеклар - “Ҳаракат” иддао қилаётгандек – фақат ош ейиш ва туалетга боришдан ташқари, спортга ҳам қизиқишларини кўрсатмоқда.