08 August 2016
22:08 - Озорбайжон, Россия ва Эрон президентлари қўшма баёнот имзоладилар, Ғарбга қарши Туркия ҳам қўшиладиган Иттифоқ яратилмоқдами? Ўзбеклар қаерда?

Бугун пешиндан кейин Бокуда учрашув ўтказган Озорбайжон, Россия ва Эрон президентлари Илҳом Алиев, Владимир Путин ва Ҳасан Руҳоний ўзаро алоқаларни ривожлантириш, терроризмга қарши биргаликда курашиш каби мавзулар умумий шаклда тилга олинган қўшма баёнот (декларация) имзоладилар. Бу ҳақда хабар берган Озорбайжон давлатининг расмий ТРЕНД агентлиги учрашув ва баёнот имзолашга оид биронта расм ҳам бермагани қизиқ.

Тахмин қилиш мумкинки, бу учрашувдан мақсад - Ғарбга қарши яратилган Россия-Эрон-Сурия иттифиқига Озорбайжонни ҳам тортиш бўлган. Эртага Москвага борадиган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон ҳам бу иттифоққа қўшилишини эълон қилса керак.

Агар Ражаб Эрдўғон охирги воқеалардан кейин ҳам ҳокимиятда қолишни давом эттирса, Туркиянинг НАТОдан чиқиши фақат вақт масаласи бўлиб қолмайдими?

Эрдўғон Туркияни исломлаштириш йўлидан қайтиши кераклиги ҳақидаги огоҳлантиришни Турк Дунёси мамлакатлари лидерлари биргаликда қилишса, жиддий натижалар бўлиши муқаррар. Аммо, Турк Дунёсида бирлик-бирдамлик бормиди? Ҳозир Турк Дунёсига бош қўмондон Владимир Путин бўлмоқда. Бу узоққа бормайдиган нарса, аммо бугунги ҳақиқат. Лубянка ҳамма нарсани ўзбекларнинг бошига тожик аслли Ислом Каримни ўтказишдан ва унинг ҳокимиятини 53-54 лақабли ҳаромий Салой Мадамин ёрдамида мустаҳамлатишдан бошлаганини ҳам унутмайлик.

Хабаримиздаги расм ўрисларнинг “Новости” Агентлиги сайтидан олинди.