08 August 2016
19:41 -
Покистонда мусулмонлар ўз диндошларини ўлдириш билан овора, Ислом дунёвийлик принципини қабул қилмагунча шундай бўлаверади
Associated Press Агентлигига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бугун маҳаллий вақт билан эрталаб Покистоннинг жанубий-ғарбидаги Куетта шаҳрида ўлимчи-террорист касалхонада ўзини-ўзи портлатиши натижасида 93 киши ҳалок бўлди. Бу теракт учун маъсулиятни ИШИДнинг Хуросан бўлими ўз бўйнига олди.
Куетта шаҳри, харитага қараб оддий тилда гапирсак, Покистоннинг Афғонистон остидаги Эронга ҳам яқин қисмида жойлашган. Демак, тахмин қилиш мумкинки, у ерда асосан шиалар яшайди ва ИШИДчиларнинг нишони айнан шиалар бўлган.
Ислом дини “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг таклифини қабул қилиб, дунёвийлик/секуляризм принципини расман тан олмагунча ва давлат ишларига аралашиш амалиётидан воз кечмагунча, Ислом дини ичидаги турли мазҳаб ва оқимлар орасида турли шаклдаги урушлар давом этаверади. Ҳозирги босқичда терактлар биринчи ўринга чиқмоқда. Аммо, Туркиядаги воқеалар ҳам кўрсатаётгандек, кейинги босқич ҳақиқий урушлар босқичи бўладиганга ўхшайди.
Қолаверса, Туркия исломий терроризмнинг навбатдаги маркази бўлишини Абдураҳим Пўлат АҚШ Президенти Барак Обамага ўтган йилнинг бошида ёзган хатида башорат қилган эди.