02 August 2016
22:13 -
Туркча мантиқ: Эрдўған бутун Ғарбни Туркиядаги давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлашда айблади
The Hürriyet Daily News га кўра,Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ғарб мамлакатларини Туркияда терроризм ва давлат тўнтаришини қўллаб-қувватлашда айбламоқда. “Ғарб террорни қўллаб-қувватлайди ва айнан улар Туркиядаги исёнчилар ортида турган кучдир" деди Эрдўған. Туркия раҳбарининг мантиғига кўра, Ғарбдаги бирон давлат раҳбари Туркияга келиб ҳамдардлик билдирмагани бунга исботдир. Ахир, тўқнашувлар вақтида тинч аҳоли орасида 240 киши ҳалок бўлди ва 2 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Президент, шунингдек, Анқара ўз иттифоқчиларидан кутилган ёрдамни олмаётганини таъкидлади ва мамлакатга “тинчлик бермаётган” Фатхулла Гуленни АҚШ тутиб бермаётганидан нолиди.