
Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ, инглизча - Gross Domestic Product, GDP) ўтган асрнинг 30-чи йилларидан бери ҳар қандай мамлакат иқтисодётининг аосий кўрсатгичларидан бири сифатида ишлатилмоқда. ЯИМ - мамлакатда ишлаб чиқарилган ҳамма маҳсулотлар ва кўрсатилган хизматларнинг бозор нархини ўзида акс эттирувчи кўрсатгичдир. Ҳар мамлакатда ишчи ва хизматчларнинг ўртача ойлиги шу кўрсатгичга тўғри пропорционал эканлиги ҳам маълум.
ЯИМ нималигини фақат Ўзбекистонда эмас, жаҳоннинг ҳамма мамлакатларда ҳам оддий одамлар билишмайди, бу табиий, уни билиш ҳам шарт эмас. Ўз соҳасининг мутахассислари уни жуда яхши билишлари табиий, аммо сиёсатчилар ва бу соҳадаги вазиятни ёритиш билан шуғулланувчи журналист-хабарчилар ҳам уни билишлари шарт. Айнан улар, керак бўлган ҳолларда, ўз мамлакатларининг иқтисодий аҳволини аҳолига кўрсатиш, мавжуд ҳукуматни олқишлаш ёки танқид қилиш мақсадида ҳам бу кўрсатгичдан фойдаландилар.
Ўзбекистонда бир қатор мухолифатчиликка даъво қилаётган ташкилотлар мавжуд режим мамакатимизнинг ва мамлакат аҳолисининг иқтисодий аҳволини аянчли аҳволга тушургани ҳақида оғиз кўпиртириб гапирсалар ҳам, бу ҳақда ҳеч бир ҳақиқий фактлар ва рақамлар келтирмасдилар. Фақат “Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлиги бошқача йўл тутгани ва ҳар қандай танқидни одамлар ишонадиган факт ва рақамлар билан асослаб келаётганини ҳам ақли расо одамларнинг кўпчилигига маълум. Сўнги йилларда бу йўналишда яна ҳам олдинга кетилди.
Биз Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг йиллик мажлисларида қатнашадиган Ислом Карим ўша ердаги нутқларида мамлакатимизда Ялпи Ички Маҳсулотнинг йиллик ўсиши 8-9 ва ҳатто ундан ҳам кўп фоизни ташкил қилиши ҳақида оғиз кўпиртириб гапирса ҳам, ЯИМнинг абсолют миқдорини ҳеч қачон тилга олмаслигига эътибор беришга бошладик. Ва тушундикки, айнан ЯИМнинг абсолют миқдори, бундан ҳам муҳими, ЯИМнинг киши бошига миқдори бекорга халқдан яширилмаяпти.
Шундан кейинги Жаҳон Банки тарафидан эълон қилинган жаҳон давлатларида киши бошига ЯИМга оид рақамларни топдик. Мана, масалан, баъзи давлатларда киши бошига ЯИМнинг йиллар бўйлаб ўзгариши (доллар ҳисобида):
Мамлакат 2005 й. 2006 й. 2007 й. 2008 й. 2009 й.
Қозоғистон 2930 3860 4970 6160 6740
Озорбайжон 1270 1890 2710 3830 4840
Ўзбекистон 530 610 730 910 1100
Қаранг, киши бошига ЯИМ бўйича ҳар йили бошқа давлатлар билан орамиздаги фарқ ортиб бормоқда. 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада эдик, 2009 йилга келиб 6 баравардан кўп орқадамиз.
Шундан бери Ўзбекистонда ЯИМ ва киши бошига ЯИМ миқдорлари қандай ўзгаришини мунтазам кузатиб бормоқдамиз. Масалан, 2013 йили Қозоғистон билан ўртамиздаги фарқ ЯИМнинг абсолют миқдори бўйича 4 баравар, бизда аҳоли сони 2 баравар кўп бўлгани учун, киши бошига ЯИМ бўйича 8 баравар орқада қолдик. Киши бошига ЯИМ ҳажми аҳолининг ўртача ойлигига тўғри пропорционал бўлишини ҳисобга олсак, 2013 йилда қозоқларда ўртача ойлик 600 доллардан кўп бўлиб, бизда 90 доллар атрофида бўлгани ҳам ўша пропорционалликни кўрсатмоқда.
Шундай экан, Ислом Карим ҳар йили бизда ЯИМнинг ҳажми 8-9 фоиз ортишини айтиб бориши, аммо ЯИМнинг абсолют миқдорини айтмаслиги масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Чунки, биздаги бундай ўсиш, ростдан ҳам бошқаларга қарганда анча баланд, аммо биздаги 8-9 фоизлик ўсиш билан мақтаниш – қўлида 10 сўми бўлган гадой яна 80 тийин пул топиб, қўлидаги пули 8 фоизга ортгани билан мақтанишига ўхшаган нарсадир.
Тўғри, 2014 йилда Ғарб Россияга қарши санкциялар киритиши ва нефть нархи тушиб кетиши натижасида Қозоғистон билан орамиздаги фарқ бизнинг фойдамизга бироз камайишга бошлади, аммо бу нарса аянчли аҳволимизни ўзгартирмайди.
Бизнинг мақсадими фақатгани Ислом Карим ва унинг командаси қанчалик ёмон ишлаётганини кўрсатишгина эмас, Ислом Карим ва унинг командасига аҳволимиз аянчли эканлигини, ривожланган Ғарб мамлакатларида 60-80 марта орқада эканлигимизни қўйиб туринг, қўшнимиз Қозоғистондан 8 баравар орқада қолгаётганимизни очиқча тан олдиртириш, бу аҳволдан чиқиш прораммаси қабул қилинишига эришиш ва кейинчалик бу программа қандай бажарилаётганини кузатиб боришдир. Ҳамма демократик мамлакатларда сиёсий мухолифат ва эркин матбуот айнан шу каби ишлар билан шуғулланадилар.
Шу йил 15 январда 2015 йилнинг натижаларини кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамаси Ислом Карим иштирокида тўпланди. Шу ерда Ўзбекистон тарихида биринчи марта Ислом Карим 2015 йилда Ялпи Ички Маҳсулотимиз 59 миллиард доллар бўлганини айтди. Бу ҳақда хабар давлатимизнинг расмий ЎзА агентлиги сайҳифасида берилган. Тўғри, бу рақамнинг моҳиятини халлқа тушунтирилмаса, унга ҳеч ким эътибор ҳам бермайди. Шундай бўлса ҳам, биз буни ўзимизнинг биринчи ғалабамиз деб ҳисобладик ва бундан кейин Ислом Каримга ҳатто қўшнилардан орқада эканлигимизни тан олдиртириш йўналишидаги фаолиятимизни давом эттирдик.
Аммо, шу кунларда Ўзбекистон режиминингг қўғирчоқ ахборот воситалари Жаҳон Банки 2015 йил натижари бўйича Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 62 миллиард доллардан ортганини хабар қилиб, уни мадҳ қилишга бошладилар. Биз дарҳол Жаҳон Банкининг Интернетдаги сайтига кириб кўрдикки, у ерда Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулоти 62 эмас, 66,7 млрд доллар деб кўрсатилган. Бу масхарабозликни фош этиш мақсадида Ислом Карим айтган рақамларни яна бир текшириб кўриш учун ЎзА сайтига кирсак, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 15 январдаги мажлиси ҳақидаги хабардан Ислом Каримнинг 2015 йилда ЯИМ бизда 59 млрд доллар бўлгани ҳақидаги сўзлари олиб ташланган. Хуллас, қаёққа қараманг, масхарабозлик.
Сайтимизда Ўзбекистонда ЯИМ қандай ўсиб бораётгани ҳақида, айнан Жаҳон Банкига асосланиб, кўплаб хабарлар тарқатганмиз. Ҳозир уларнинг ҳаммасини қидириб ўтиришга вақтимиз бўлмади, аммо қўлимизга биринчи дуч келган хабарга кўра, 2013 йилда ЯИМ 43 млрд доллар бўлган. Демак, бизда ЯИМ икки йилда сал кам бир ярим баравар, яъни 50 фоизга ортибдими? Яъни ҳар йили 17 фоиздан. Қизиқ, 8 фоиздан ортиш ҳақида ҳар йили оғзини кўпиртириб гапираётган Ислом Карим ўсиш гўёки 17 фоиздан бўлаётганини билиб қолса, ақлдан озиб қолмайдими?
Бу ҳам майли, Интернет Энциклопедияси, яни Википедиядаги Ўзбекистон ҳақидаги русча саҳифадаги мақолани ўқисангиз, Ўзбекистонда 2016 йили ЯИМ 76,5 млрд доллар бўлиши кутилаётгани айтилса, инглизча саҳифада 2015 йил учун тахминлар 68,2 млрд доллар эканлиги айтилади. Бу рақамлар тўғри бўлса, бу йил бизда ЯИМ 15 фоизга ортадику!!!
Нима, бутун дунё Ўзбекистонга ўхшаб масхарабозлик саҳанасига айланмоқдами? Йўқ, бошқа мамлакатлар бўйича бунақа масхарабозча хабар ва рақамлар тарқатилганини кўрмадик. Тахмин қилиш мумкинки, Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган қизи Гулнора 350 миллион долларга русларнинг Ўзбекистонда мобил телефонлар соҳасида ишлаётган МТС-Ўзбекистон ширкатини шведларнинг TeliaSonera ширкати соттириб юборолган экан, бундан озроқ пулга Жаҳон Банкининг Интернетдаги сайти хизматчиларини ва Википедия кабиларни осонликча сотиб олса бўлади.
Нима ҳам дердик: Яшасин, масхарабозлик давлат сифатига айланиб кетаётган Ўзбекистон!