29 July 2016
23:14 -
Ўзбекистон президенти Японияга ҳамдардлик мактуби йўллади

Маълумки, 3 кун аввал Токиога яқин Сагамихара шаҳарчасида пичоқ билан қуролланган 26 яшар Сатоси Уематсу деган одам ногиронлар марказида амалга оширган ҳужуми оқибатида камида 19 киши нобуд бўлган, ўнлаб одам жароҳатланганди. Буни қаранки, Уематсунинг ҳам абсурд бўлса-да ғояси бор экан: у полицияга “дунёни ногиронлардан халос қилишни исташи”ни айтган.
Аслида, дейди мухбиримиз, жамиятни ўзига ёқмаган одамлардан тозалаш соҳасида Ислом Каримнинг ўзига етадиган инсон йўқ. Унинг Шинзо Абэга йўллаган макубининг сатр ораларида япон террористини олқишлаш аломатлари бор эмасмкан? Лекин, Ислом Каримнинг қўлида ҳам шундай қонли пичоқ борлиги японларга ҳам маълум.