29 July 2016
22:35 - Қизиқ: Ўзбекистон ҳукумати раҳбари болалар меҳнатидан фойдаланган шахсларни жазоланишини таъкидлади

Мамлакат бўйлаб ўтказилган селектр мажлисида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё бу йилги пахта йиғим-теримида мактаб ўқувчилари ва коллеж талабалари меҳнатидан фойдаланган ҳар қандай амалдорни шахсан жазолашини айтди. Бош вазирга кўра, бу йилги йиғим-теримга фақатгина катта ёшдаги кишилар, бюджет муассасаларида хизмат қилувчи фуқаролар ва жамоалар иштирок этади.

Мажлисда Бош вазирнинг бундай чақириғи устидан ичида бўлса ҳам кулганлар бўлди, дейди мажлис иштирокчиларидан бири. Боиси ҳар йили Шавкат Мирзиён мавсум бошида шундай дейди ва кампания авжида болаларни пахтага чиқаришга шахсан ўзи буйруқ беради.