29 July 2016
21:29 - Эски тос, эски ҳаммом: Барак Обама ислом терроризмига қарши курашни кучайтириш топшириғи берибди
Оқ Ўйнинг сайтига асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, АҚШ Президенти Барак Обама терроризм ва ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилари билан йиғилиш ўтказиб, уларга жанг майдонида ҳам, янги террористлар ёллаш йўлларида ҳам, терроризмга қарши курашни кучайтириш ҳақида топшириқ берибди.

Табиий, ҳозир Ғарб тарафидан ишлатилаётган сал кам ёлғондакм либерал демократик қадриятлар доирасида, ғарбдагилар “ислом терроризми” сўзини ишлатмасликка ҳаракат қилишмоқда. Аммо, улар терроризм деганда айнан ислом терроризмини назарда тутишаётганини ислом террористларининг ўзи ҳам тушунади.

Обама ИШИДга қарши АҚШ раҳбарлигидаги олиб борилаётган коалициянинг ҳарбий босимни кучайтириш масаласини ҳам алоҳида тилга олибди ва радикализмга асосланган зўравонлик ишларига янги одамлар ёллаш йўлида ҳам тўсиқлар қўйишга чақирибди.

Обама айтаётган кураш жуда муҳим, дейди мухбиримиз. Аммо, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг айнан АҚШ Президенти Барак Обамага ўтган йилнинг бошларида ёзган мактубида айтилганидек, ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг хато тушунчаларида эканлигидадир. Демак, Ислом бу тушунчалардан қутилмагунча ислом терроризмини йўқ қилиб бўлмайди. Ал-Қоидани ҳам, Толибонни ҳам, ИШИДни ҳам, куч билан енгиш мумкин, аммо бошқалари ўртага чиқаверади. Тахмин қилиш мумкинки, бундан кейин индивидуал ислом терроризми авжига чиқишга бошлайди. Буни ҳач қандай куч билан тўхтатиб бўлмайди.

Демак, Ғарб ҳам, жумладан АҚШ ҳам, ахир бир кун Абдураҳим Пўлатнинг тавсияларини қабул қилишга мажбур бўлади.