
Франция Бош вазири Мануэл Валс машҳур Le Monde газетасига берган нтервьюсида Президент Франсуа Олланднинг ислом терроризмига қарши кураш узоқ давом этиши, аммо бу курашда Франция ғалаба қозонишини ҳақидаги сўзларини қайтариш билан бир қаторда “Францияда масжидлар қуриш учун чет элдан молиявий ёрдам олишни вақтинча тўхтатиш тарафдориман”, дейишгача борибди.
“Ҳаракат” Агентлиги бир неча кун аввал Франсуа Олланднинг ислом терроризмига қарши кураш узоқ давом этиши, аммо бу курашда Франция ғалаба қозониши ҳақидаги гапларини таҳрирлаб, Франция Ислом терроризми устидан Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказилмагунча ғалаба қозонолмаслигини урғулаганди. Чунки, ислом терроризмининг илдизлари Қуръоннинг хато тафсирига асосланган ва ҳозир Ислом дини тарафидан қабул қилинган хато тушунчалардадир. Бу хато тушунчаларнинг асосийлари - Исломга кўра, давлат исломий бўлиши, мусулмонлар шариат қонунлари бўйича яшашлари кераклигидир. Демак, Ислом дини энг камида бу икки хато тушунчадан воз кечмагунча, ислом терроризми битмайди.
Бош вазир Мануэл Валснинг сўзларига эса, шундай таҳлил берамиз. Катта эҳтимоллик билан масжидлар қуриш учун чет элдан молиявий ёрдам олиш бу мамлакатда ва бутун Ғарбда тўхтатилиши шубҳасиз. Аммо, бу ҳали ҳолва. Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, масжидлар қуриш нафақат Францияда, балки, бутун Ғарбда тақиқланади. Ҳатто, эскиларини бузиш бошланади. Кўринишидан, Исломни тўғри йўлга солиш учун Ғарбнинг бундай қилишдан бошқа йўли йўқ.
Расмда - Париждаги жоме.