25 April 2016
22:14 -
Шу соатларда Режимбоши Ислом Карим ва Кремлбоши Владимир Путин норасмий учрашув ўтказмоқдалар

Матбуот котибига кўра, 26 апрель куни ташрифнинг музокаралар ва ҳужжатлар имзолаш каби расмий қисмлари ўтказилади. Икки давлат раҳбарлари халқаро ва ҳудудий масалалар бўйича фикр алмашиб, МДҲ, ШҲТ ва БМТ каби кўп томонли ташкилотлар доирасидаги минтақавий ҳамда халқаро масалаларнинг долзарб жиҳатларини, ўзаро ҳамкорлик масалалари бўйича фикрлар алмашишади.