25 April 2016
19:39 -
Ўзбекистонда АҚШ валютасининг расмий қиймати ошди, қора бозорда эса вазият турғун
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 26 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 2899 сўм 25 тийин этиб белгиланди. Бу бир ҳафта олдинги курсга нисбатан 5 сўм 33 тийинга кўп.
Саррофлар АҚШ долларининг ҳақиқий курсини белгиловчи “қора бозор”да эса америка пулининг Жорж Вашингтон расми туширилган купюрасини 6450 сўмдан харид қилишмоқда.
Саррофлар АҚШ долларининг ҳақиқий курсини белгиловчи “қора бозор”да эса америка пулининг Жорж Вашингтон расми туширилган купюрасини 6450 сўмдан харид қилишмоқда.