23 April 2016
17:25 -
Тезюрар “Афросиёб” поездлари Бухорога ҳам қатнайди
Шу йилнинг 25 августидан бошлаб тезюрар поездлар Тошкентдан Бухорогача қатнай бошлайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиён Қандим газ комплекси қурилишининг бошланиши маросимида маълум қилди. Самарқанддан Бухорога кетган темир йўлни тез юрар поезд учун мослаштириш лойиҳасининг қиймати 400 миллион долларни ташкил қилган. Мазкур йўналиш бўйича иккита экспресс поезд қатнови йўлга қўйилиши кутилмоқда.
Тезюрар поезд Тошкентдан Бухорогача қарийб 6 соатда етиб боради.
Тезюрар поезд Тошкентдан Бухорогача қарийб 6 соатда етиб боради.