23 April 2016
14:18 -
Amnesty International ташкилоти ўзбекистонлик мардикорларнинг ғамини емоқда
Amnesty International ташкилоти юзлаб ўзбекистонлик қочқинларнинг Россиядан мажбуран ҳайдаб чиқарилаëтганини қоралаб, Россия ҳукуматини бу жараённи тўхтатишга чақирди. Бу ҳаракатни Ўзбекистондаги қийноқларга ëрдам бериш дея талқин қилаётган ташкилот кеча эълон қилинган янги ҳисоботида инсон ҳақлари гуруҳи Россиядан депортация қилинган ëки мажбуран Ўзбекистонга қайтарилган қочқин ва муҳожирларнинг қийноққа дучор бўлаётганини таъкидлаган.
“Қийноққа элтувчи қисқа йўл: Россиядан Ўзбекистонга ўғирлаб кетишлар ва мажбурий қайтарилишлар” деб номланган ҳисоботда Россия Ўзбекистоннинг экстрадиция сўровини рад қилган ноëб ҳолатларда Ўзбекистон махсус хизматлари бундай шахсларни ўғирлаб кетгани ҳам айтилдади.