05 June 2009
04:00 -
Ислом Карим Саудия Арабистони вазири билан учрашди
Кеча Оқсаройда, деб ёзди расмий матбуот, Президент Ислом Карим Саудия Арабистони Подишоҳининг молия вазири Иброҳим Абдулазиз Ал-Ассафни қабул қилди. Саудиялик вазир самимий қабул учун режимбошига миннатдорчилик изҳор қилган, бироқ бирорта соҳада амалий музокаралар бўлмаган. Вазир Саудия Ўзбекистондаги сармоявий лойиҳаларга қизиқиш билан қараётганини таъкидлаган. Хабар моҳиятидан кўриниб турибдики, сўнгги пайтларда меҳмон танламай қабул қилаётган Ислом Карим араб вазири билан ҳам шунчаки учрашган