05 June 2009
02:08 -
Қўқоннинг собиқ ҳокимларига Тошкентда ҳукм ўқилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани суди мансаб суиистеъмоллиги ва давлат мулкини талон-тарож қилишда айбланаётган Қўқоннинг собиқ ҳокимлари Ҳожиқул Тўрақулов ҳамда Ҳаётхон Каримов, шаҳар ҳокими ўринбосари Аббосхон Маҳмудовга нисбатан ҳукм ўқиди. Тўрақулов 11 йилга, Каримов эса 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Ҳоким ўринбосари Аббосхон Маҳмудовга 5 йил берилди.
Собиқларнинг барчаси суд залидан қамоққа олинди. Суд нима учун Тошкентда ўтказилгани ҳақида бизда маълумот йуқ, дейди мухбиримиз. Қонунларга кўра судланувчиларнинг талаби ёки жиноят Тошкент билан боғлик бўлса шундай қилиниши мумкин.