Uzdaily ахборот тармоғи хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Карим “Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ушбу қонун ҳужжатини 2016 йилнинг 18 мартида қабул қилиб, ҳужжат 2016 йил 31 мартида Сенат тасдиғидан ҳам ўтган.
Маълумки, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг Устави 2008 йил 14 март куни Дакарда қабул қилинган бўлиб, бу ташкилот 2011 йилгача Ислом Конференция Ташкилоти деб аталган. Бу ратификация ислом молия институтлари, жумладан, Ислом Тарраққиёт Банки (Ўзбекистон 2003 йилдан буён унга аъзо) маблағларини Ўзбекистонга жалб этишни фаоллаштириш имконини беради. Ўзбекистон ИҲТга 1996 йилда аъзо бўлган.
Эслатишб ўтиш керакки, ИҲТ 1969 йили ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда ислом бирдамлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилганиб бўлиб, ҳозир унинг таркибига 57та давлат киради.
Аввалги хабарларимиздан маълумки, ИҲТнинг навбатдаги, яъни XIII Саммити 13-14 апрель кунлари Туркияда бўлади. Наҳотки, Ислом Карим бу саммитга қатнашиш учун тайёргарлик кўриб, “Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Уставини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонунни имзолаган. Бу - уни яккамоховликда айблаётган “Ҳаракат”нинг ғалабасидир.