10 April 2016
01:44 -
Кеча кутилмаганда Афғонистонга келиб кетган АҚШ Давлат Котиби Жон Керри, Ислом Каримдан ўрганиб бўлса керак, Толибонни музокараларга чақирди

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри аввалдан эълон қилмасдан кеча Қобулга келди, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди, у билан бирга матбуот конференцияси ўтказди ва тезда у ердан қайтиб кетди.
Турли хабарлардан тушуниш мумкинки, америкаликларни, биринчидан, 2014 йилдаги жанжалли сайловларда ғолиб чиққан Ашраф Ғани президент бўлгандан бери Афғонистонда ҳокимият ичида бирлик-баробарлик йўқлиги, иккинчидан, АҚШ бошчлигидаги ҳарбий кучлар 2001 йилда Афғонистонга кирганидан кейин биринчи марта Толибон ўша 2001 йилдаги кучга қайта етишгани хавотирга солмоқда. Хўш, нима қилиш керак?
Яна хабарлардан тушуниш мумкинки, дейди мухбиримиз, Жон Керри ҳозир ҳокимиятда бўлганларни демократик принциплар асосида ҳамкорлик қилишга, умумий иш йўлида бирга бўлишга чақирган. Қисқа қилиб айтганда, демократиядан лекция ўқиган десак ҳам бўлаверади. Аммо, афғонлар демократия нималигини тушунадиларми?
Ҳозир у ерда Президент Ашраф Ғани, 2014 йилдаги президент сайловларида мағлубиятга учраган, аммо ҳозир Бош вазир бўлган Абдулло Абдуллоҳ, собиқ президент Ҳамид Карзай ва бошқа турли лидерчаларнинг тарафдорлари ўртасида кўзга кўринмас жанг кетмоқда, ҳокимиятга эгалик қилиш учун жанг кетмоқда. Уларнинг ҳаммаси ўз манфаатларини ўйлашади, Афғонистонни эмас. Улар замонавий демократик институтлар доирасида бирга ҳаракат қилишларини кутиш учун ўта содда одам бўлиш керак.
У ердаги ички жанжалларни тушуниш учун ўз Ўзбекистонимизда СССР парчаланаётган пайтда бўлган воқеаларни эслаш лозим. “Бирлик” сўзсиз ҳокимиятга келиш остонасида бўлган пайтда унинги ичидан чиққан Салой Мадамин бошчилигидаги асосан ёзувчилардан иборат бўлган сотқинлар бир-иккита квартира ва депутатлик мандати эвазига “Бирлик”ни орқасидан пичоқлаб, Лубянканинг одами Ислом Каримнинг ҳокимиятини мустаҳкамлаб бергандилар. Мана халқимиз ўша сотқинликнинг азобини ҳалигача чекмоқда. Афғонистон ҳам шунга ўхшаш воқеалар ичида эканлиги - мусулмонлар ибтидойлик даражасидан чиқолмаётганларининг кўрсатгичидир.
Энди, америкаликларни хавортига солаётган иккинчи хавф – Толибон хавфи ҳақида гапирсак. Жон Керри Толибонни қуролни ташлаб, мавжуд ҳокимият билан музокараларга чақирибди. Тахмин қилиш қийин эмаски, Жон Керри ҳам кўпчлик америкалик сиёсатчилар каби Толибон нималигини ҳам, Ислом дини нималигин ҳам яхши билмаса керак.
Ислом динининг бугунги хато тушунчалари билан яшайдиган Толибоннинг мақсади - Афғонистонни қайтадан исломий давлатга айлантириш, шариат қонунларини жорий қилиш, ҳамма кофирларни йўқ қилиш ва ҳоказолардир. Толибон учун кофирлар – ҳамма мусулмон бўлмаганлардир.
Шундай экан, Толибон билан қандай музокралар олиб бориш мумкин? Ҳар қандай музокара – компромисга боришдир. Афғонистонда компромис - куннинг биринчи яримида исломий давлат, иккинчи ярмида дунёвий давлат сифатида яшаш бўладими? Бир кун конституция, бир кун шариат қонунлари бўйича яшаш бўладими? Кофирларнинг калласини олиш эмас, уларни замонавий усуллар, масалан, пешонасига ўқ отиш билан ўлдиришга келишиладими?
Балки, биз тушунмаётгандирмиз, АҚШ ҳукумати “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлатнинг АҚШ Президентига ёзган таклифларига қулоқ солиб, Толибон билан музокаралар пайтида Толибонни дунёвийлик принципини қабул қилишга чақириш ниятидамикан? Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳам тўғри келган жойда муаммоларни уруш эмас, музокаралар йўли билан ҳал этишга чақириб, масхарабозлик қилади. Америкаликлар ҳам шундай йўлга ўтишмоқчи эмасми?