Ўтган йили 1 ноябрда ўтказилган навбатдан ташқари парламент сайловларида Миллиётчи Ҳаракат Партияси 10 фоизли тўсиқдан зўрға ўтиб, Туркия Буюк Миллат Мажлисига киролганидан кейин, партия ичида ички кураш оловланди. Партия раиси Давлат Боғчалига мухолиф бўлган партия аъзолари партия Уставининг ҳамма талабларини бажариб ва керакли ҳужжатларни тайёрлаб, навбатдан ташқари қурултой чақириш талабини ўртага қўйдилар. Аммо, Давлат Боғчали бу талабни рад этди.
Шундан кейин талабгорлар судга мурожаат қилган эканлар. Бугун суд уларнинг талабини тўғри деб топди ва Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг навбатдан ташқари қурултойини тайёрлайдиган 3 кишилиб Ташкилий Гуруҳни ҳам тасдиқлади.
Давлат Боғчалининг ёрдамчиси Анқара шаҳар судининг қарори устидан юқори инстанциядаги судга шикоят бериш ниятларини дарҳол очиқлади. Давлат Боғчалининг ўзи эса, навбатдан ташқари қурултойга йўл берилмаслигини урғулаб ва “буни ҳеч ким кутмасин” деб баёнот берди (расмда).
Туркия ёки дунё тарихида бундай воқеа аввал бўлиб-бўлмагани ҳақида маълумотимиз йўқ, дейди мухбиримиз. Аммо, нима бўлганда ҳам, бу қизиқ воқеа, унинг давомини албатта кузатиб борамиз.