08 April 2016
11:42 -
Сенсация: Нурсултон Назарбой Эрон ва Тукияга сафарларидан кейин Ўзбекситонга ҳам келмоқчи
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 11-12 апрель кунлари Эрон Президенти Ҳасан Руҳонийнинг таклифи билан шу мамлакатда бўлади. Ундан кейин икки кун, яъни 13-14 апрель кунлари Туркияда бўлиб, Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг XIII Саммитида иштирок этади, бундан ташқари, Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон билан алоҳида учрашади. Саммит доирасида Нурсултон Назарбой янга бир қатор давлатларнинг лидерлари ва туркиялик бизнесменлар билан ҳам кўришмоқчи.
Бундан ҳам қизиғи, Нурсутон Назарбой уйига қайтишда, аниқроғи, 15 апрелда Тошкентда тўхтаб, Ислом Карим билан учрашар эмиш. Бу ҳақда қозоқларнинг Казинформ агентлиги хабар тарқатди.
Маълумки, Ўзбекистон ҳам Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг аъзоси. Демак, Ислом Карим ҳам Туркиядаги саммитда бўлиши керак. Аммо, у Туркияга бориш-бормаслиги ҳақида Ўзбекистонда хабарлар берилгани йўқ. Агарда Ислом Карим Туркияга борса, қозоқ ҳамкасби билан ўша ерда учрашиб қўявермайдими?
Кеча Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил яқинда тайинланган Қозоғистониннг янги элчиси Ерик Утембаевни қабул қилгани (расмда) маҳаллий ахборот воситаларида билдирилганди. Айнан шу ерда икки мамлакат президентларининг учрашуви билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган бўлса керак. Бечора Ислом Карим Оқсарой номли инидан чиқишга мажбур бўлади, шекилли.