08 April 2016
09:23 -
Ислом Карим коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича дунёда биринчи ўринга чиқолмай иккинчи ўринда қолишига “Ҳаракат” айбдор
Ҳа, ростдан ҳам Ислом Карим коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича дунёда биринчи ўринга чиқолмай, иккинчи ўринда қолишига “Ҳаракат” айбдор. Буни тушуниш учун аввалабор “Ҳаракат” сайтида 2013 йил 3 январда эълон қилинган қуйидаги хабар билан танишиш лозим.
* * * * *
03 January 2013
Йилнинг одамини танлашда ниҳоят Ислом Каримни ҳам эслашибди - иккинчи ўрин, коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича
Турли номинациялар бўйича йилнинг одамини танлаш касаликка айланиб кетганини аввал ёзган эдик. Қаранг, қароргоҳи Сараева ва Бухарестда жойлашган халқаро OCCRP ташкилоти коррупция ва уюшган жиноятчиликка қанчалик яқинлиги бўйича Йилнинг Одамини танлабди. Танлов 15 та таниқли Оммавий Ахборот Воситалари ва 60 журналист тарафидан қилинган. Уларнинг ичида АҚШнинг “Озод Европа” радиоси ҳам бор.
2012 йил натижалари бўйича Йилнинг Одами унвони Озорбайжон Президенти Илҳом Алиевга тегибди. Иккинчи ўринни учта таниқли шахс бўлиб олишган. Булар - албаниялик наркабарон Насер Кельменди, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Россия Президенти Владимир Путин.
Ислом Каримдек одамнинг қандайдир наркабарон билан бир қаторга қўйилиши Ўзбекистонни таҳқирлашдир. Умид қилиш керакки, 2013 йилда аҳвол бошқача бўлади. МТС-Ўзбекистон, TeliaSonera, Takilant, Usell ширкатлари атрофидаги миш-мишлар ҳақиқатга айланади, Беҳзод Аҳмедовнинг ё ўлиги ё тириги топилади ва “Йилниннг Одами - 2013” уновни Ислом Карим ва қизи Гулнорага берилади. // harakat.net/news/?id=13049
* * * * *
Кўриб турибсизки, 2013 йилда Ўзбекистон Президенти Ислом Карим коррупция ва уюшган жиноятчлик бўйича дунёнинг иккинчи одами деб тан олинган бўлиб, яна бир йилдан кейин биринчи ўринга чиқиши муқаррар эди. Аммо, ҳамма нарсани “Ҳаракат” бузди. Айнан биз Ислом Карим биринчи ўринга чиқишини аввалдан башорат қилганимиз сабабли, Ислом Карим коррупция ва уюшган жиноятчилик бўйича бош мутахассис бўлган қизи Фуҳушани (асл исми Гулнора ёки Гугуша) уй қамоғига ташлаб, ўзини бу рўйхатда 1-чи ўринга чиқишдан сақлаб қолди.
Аммо, аслида бу масала бўйича Ислом Каримдан ҳам кўпроқ OCCRP (Organized Crime and Corruption Reporting Project) ташкилоти изтироб чекди ва Ислом Каримни коррупция ва уюшган жиноятчлик бўйича дунёнинг биринчи одами қилолмаганининг аламига чидолмай, ҳозир фақат Озорбайжон билан шуғулланмоқда. Озорбайжонда иш битгандан кейин, OCCRPниннг асосий нишони яна Ислом Карим бўлиб қолиши муқаррар.