04 April 2016
20:13 -
Ҳеч нарса унутилмайди: “Панама ҳужжатлари” дунёни қалқитмоқда

ICIJ’нинг ёзишича, чоп этилган ҳужжатлар "офшор компаниялардан порахўрлик, қурол сотиш, солиқлар тўлашдан қочиш, молиявий фирибгарлик ва гиёҳванд моддаларни сотиш жараёнларини енгиллаштириш мақсадида фойдаланадиган кимсаларни фош қилади". "Панама ҳужжатлари"да расмий ҳужжатлардан ташқари, таниқли инсонларнинг электрон мактублари ва ҳисоб рақамлари, 21-офшор ҳудуддаги 210 мингдан кўпроқ компания ҳақидаги бошқа маълумотлар келтирилган.
Ҳужжат қаҳрамонлари бўлган Порошенко, Путин, Алиев ва ҳоказо, ва ҳоказоларнинг қинғирликларда манфаатдор гуруҳлар тарафидан алоҳида эътиборга олинмоқда. Бунки қарангки, ҳозирча “Панама ҳужжутлари” орасида Каримовлар оиласига тегишли бирор нима очилмади. Эҳтимол, ўзбекистонликларнинг пулларини расмийлаштирувчи алоҳида панамалари бордир.
Расмдаги харитада қизил қилиб кўрсатилган мамлакатларнинг номи "Панама ҳужжатлари"да бор. Демак, бу ҳужжатда нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун Марказий Осиё давлатларининг номи йўқ.