04 April 2016
19:24 -
Бухорода МДҲ доирасидаги энг йирик мобил қуёш электр станцияси қурилди

Янги станция марказий электр таъминоти тармоқларидан узоқда жойлашган ишлаб чиқариш объектлари ва қурилиш лойиҳаларини электр билан таъминлаши айтилмоқда. Тасаввур қилиш учун таъкидлаш керакки, бу қувватдаги энергия билан 1,5 минг аҳолиси бўлган кичик шаҳарчани доимий таъминлаш мумкин. Яқинда Самарқандда айнан ана шу қувватдаги қуёш станциясини қуриш режалаштирилган.
Табиий, мобил станция стаационар станциялардек кучли бўлолмайди. Шундай бўлса ҳам, солиштириш учун айтиш керакки, ҳозир дунё мамлакатларида қуввати 100 ва 500 МВт орасида бўлган 20 та қуёш электр станцияси бор. Қуввати 10 билан 100 МВт орасида бўлганлари ҳам кўп. Ўзбекистонда қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича тадқиқотлар СССР замонида бошланган эди. Шундай экан, Бухородаги қуёш электр станцияси арзимаган нарса эканини тан олиш лозим. Ўзбекистон шуни ҳам ўзи қилолмасдан, Россиянинг ёрдамига мухтож бўлгани Ислом Карим раҳбарлидаги тожиклар режимининг айбидир.