Кубада 1959 йили Фидел Кастро бошчилигида коммунистлар революцию йўли билан ҳокимиятга келгандан бери бу икки мамлакат ўртасида алоқалар мутлақо узилган, кейинчалик АҚШ Кубани изоляция қилиш йўлига ўтиб, бу икки мамлакат фуқароларининг бир-бирига боришини ҳам тўхтатганди. СССР ўша пайтда Кубада ядровий қурол ҳам жойлаштириш ҳаракатига тушганда, АҚШ бунинг олдини ололган, аммо совуқ уруш ўшандан бери яна ҳам баттарлашган эди.
2008 йили 82 ёшга кирган Кубанинг диктатор-президенти Фидел Кастро ўз ўрнини укаси Раул Кастрога бериб, истеъфога кетганидан кейин, Кубанинг ўзида ҳам, Куба-АҚШ муносабатларида ҳеч ҳеч қандай ўзгариш бўлмади ҳисоб.
“Бирлик” Партияси 2006 йил 6 ноябрда эълон қилинган баёнотида ЕИ раҳабарларига мурожаат қилиб, Ўзбекистон ва у каби диктаторликларни тaшқи дунёдaн изoляция қилиш ёки уларга қарши сaнкциялaр киритиш ўрнига, уларни Ғарб дунёсига интеграция қилиш муҳимроқ эканлигини таъкидлаган ва санкцияларнинг фойдасизлигини кўрсатувчи мисол сифатида Куба давлатини тилга олган эди. Бу баёнот “Ҳаракат” сайтида ўша пайтдаёқ эълон қилинган.
“Бирлик”нинг бу баёноти америкаликларга етиб борган эмас. Аммо, 2012 йил 2 февралда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат ўша пайтдаги АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтонга бошқа бир масала бўйича мактуб йўллаб, Кубага қарши киритилган санкцияларнинг фойдасизлигини ҳам тилга олган ва ўз хатига “Бирлик”нинг 2006 йилдаги баёнотини ҳам илова қилган эди. Ҳиллари Клинтонга ёзилган хат “Ҳаракат” сайтининг инглизча саҳифасида ўша пайтдаёқ эълон қилинган.
Айнан шундан кейин АҚШ Куба билан алоқаларни тиклаш йўналишида бир нарсалар қилишга бошлагани тарихий фактдир, буни ҳеч ким инкор этолмайди. 2014 йилнинг ўрталарида эса, бу икки мамлакат алоқаларни тиклаш бўйича келишганларини эълон қилдилар. 2015 йилнинг ўрталарида Вашингтонда Куба элчихонаси, кейин Гаванада АҚШ элчихонаси очилди.
Мана, ниҳоят АҚШ Президенти 20 март якшанба куни кечқурун Кубага расмий ташриф билан келди. Уни аэропортда Куба тишқи ишлар вазири Бруно Родригес кутиб олди. Душанба куни Куба Президенитининг қароргоҳида Барак Обамани расмий қутлаш маросими бўлади.
Агар АҚШ Куба билан чегараларини бутунлай очиб қўйса, кубаликлар АҚШга қочишни бошлайдилар, Ўзбекистон давлатининг бюджети Россиядаги мардикорларнинг пулига боғланиб қолгани каби, Куба ҳам АҚШга боғланиб қолади, бу ердаги коммунистик тузумнинг битиши тезлашади. Вақти келади, бу масаладаги “Бирлик”нинг роли кубаликларга ҳам етиб боради. Улар, шубҳасиз, “Бирлик”га миннатдорчилик билдирадилар.