21 March 2016
17:12 -
Тошкентда Наврўз байрами тантаналарида Ислом Карим ҳар доимгидек масхарабзларча нутқ сўзлади, ҳаммани байрам билан табриклаб, бундай нутқлардан тезроқ қутилишни тилаймиз!

“Неча минг йиллик тарихимиздан маълум: Наврўз фаслида турли низо ва адоватлар, гина ва аразлар унутилиб, одамлар, миллат ва элатлар ўртасида меҳр-оқибат, шафқат ва мурувват, ҳамжиҳатлик каби инсоний туйғулар янада кучаяди.
Шу борада бир фараз қилайлик: агарки, бугунги кунда халқаро майдонда тобора авжига чиқаётган кескинлашув, можаро ва қарама-қаршиликларни, ҳали-бери давом этаётган қон тўкишларнинг олдини олиш, пайдо бўлаётган муаммоларни фақатгина тинчлик ва сиёсий музокаралар йўли билан ҳал қилишга қайтсак, халқимиз ибораси билан айтганда, олам гулистон бўларди.”
Минг афсуски, дунё ҳар доим муаммоларга тўла бўлган, ҳозир ҳам тўла ва яқин келажакда ҳам шундай бўлади, дейди мухбиримиз. Манфаатлар тўқнашуви шундай кучликки, уларни фақаттинчлик ва сиёсий музокаралар йўли билан ҳал этиб бўлмайди. Шу нарсани тушунмайдиган одам, яъни Ислом Карим сиёсатга бурнини тиқиб нима қиларди.
Тўғри, у ўзини сиёсатчи эмас, иқтисодчи эканлигини ҳам айтиб турадиган одам. Аммо, шу шундай иқтисодчики, унинг раҳбарлигида Ўзбекистонда ўртача ойлик Қозоғистондан 7-8 баравар кам, ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам маош оладиган ҳолга тушганлар, давлатнинг бюджети Россияда ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояланмаган ҳолда мардикорчилик қилаётган сон-саноқсиз ўзбекларнинг Ўзбекистонга юбораётган пули билан оёқда турибди.
Шундай экан, тўйда ҳам, азада ҳам, Наврўз байрамида ҳам, миллат ва давлатнинг аянчли аҳволи ва ундан чиқиш йўллари ҳақида гаплашишимиз керак. Бу йўлдаги биринчи қадам Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимини ағдариш бўлиши керак.
Ҳаммани Наврўз байрами билан табриклаб, тезроқ бу режимдан қутилишни тилаймиз. Қутилиш учун ҳаракат қилиш керак, чунки, биздан ҳаракат, Оллоҳдан баракатдир.