20 March 2016
19:48 -
Туркия ва Европа Иттифоқи муҳожирлар масаласида келишишибди, ЕИ-Туркия муносабатлари янги савияга чиқариладиган бўлибди

17-18 март кунлари ўтказилган ЕИ-Туркия саммитида бу масала бўйича узул-кесил келишувга борилибди. ЕИ Туркияга ваъда қилинган $3 млрд устига яна шунча пул берадиган бўлибди, бундан ташқари туркларнинг ЕИга визасиз киришларини енгиллаштиришга ва бундан ҳам муҳими, Туркияни ЕИга қабул қилиш масаласи бўйича музокараларни янада юқорироқ даражага олиб чиқишга ваъда берибди.
Туркларнинг ЕИга визасиз кириши бўйича ЕИ маълум қулайликлар яратиши мумкин, дейди мухбиримиз, аммо Туркияни ЕИга қабул қилиш масаласи тахминан 50 йилдан бери ҳал этилмаётгани каби, ҳозир ҳам ҳал этилмайди. Чунки, Туркиянинг бир қисми Европада бўлса ҳам, бу моҳиятан Осиё мамлакатидир. Бунинг устига, ҳокимиятга Ражаб Эрдўғон раҳабарлигидаги исломчилар партияси келгандан бери, Туркия секин бўлса ҳам исломлашиш йўлидан кетмоқда. Исломлашиш жараёни тўхтамаса, Туркия Европа Иттифоқига қабул қилинмаслиги аниқ.