20 March 2016
17:12 -
Бечора Ислом Карим ўзидан ҳокимиятни олиб қўйиш учун фитна тайёрлаётган одамни Петербургда ушлатибди
Бу ҳақдаги хабарни бугун fontanka.ru сайти тарқатди. Унга кўра, кеча 19 мартда Петербург полициясининг жиноий қидирув бўлими ходимлари давлатлараро қидирувда бўлган, аммо исми айтилмаётган 32 ёшли Ўзбекистон фуқаросини Ўзбекистоннинг доимий Президенти Ислом Каримовдан ҳокимиятни тортиб олиш мақсадида фитна тайёрлаш айби билан ушлашибди. Табиий, уни қидирувга Ўзбекистон режими берган.
Бу одам 2015 йил феврвль ойидан бери қидирувда бўлиб, уни ушлаш ҳақида Ўзбекистонда сиртдан қарор ҳам чиқарилган экан.
Хуллас, навбатдаги масхарабозлик хабари. Ўша 32 ёшли одам Ўзбекистонда ҳокимиятни қўлга олиш учун таёргарлик кўраётганига аҳмоқ ҳам ишонмайди. Гап навбатдаги исломчи ҳақида кетаётган бўлса керак. Унинг умумий ва абстакт шаклдаги мақсади Ўзбекистонда исломий давлат қуриш ва ИШИД номи билан танилган Халифаликка қўшилиш эканлиги шубҳасиз. Аммо, шу иш бўйича ҳам биронта амалий қадам қилинган эмаслиги ўз-ўзидан маълум.