20 March 2016
21:11 -
Истанбулда теракт уюширган одамнинг кимлиги маълум бўлди – 24 ёшли ИШИДчи Меҳмед Ўзтурк
Истанбул шаҳар Хавфсизлик Бошқармаси тарқатган хабарга кўра, кеча Истиқлол жаддасида тракт уюштирган одамнинг кимлиги ДНК анализи натижасида аниқланган. Бу одам – 1992 йилда Туркиянинг Сурия билан чегарадош Газиантеп вилоятининг маркази Газиантеп шаҳрида туғилиб, ўша ерда катта бўлган ва 2013 йили Истанбулга кетаяпман дея уйидан чиқиб кетгач, оиласи билан бошқа алоқа қилмаган, аммо ИШИДга бориб қўшилган Меҳмед Ўзтурк бўлиб чиқди.
Меҳмет Ўзтуркнинг уйи тинтив қилинди, отаси ва исми айтилмаётган акаси ёки укаси сўроқ қилиш учун олиб кетилди. Терактни тайёрлашда иштирок этгани тахмин қилинаётган яна бир киши қидирилмоқда.
Меҳмет Ўзтуркнинг уйи тинтив қилинди, отаси ва исми айтилмаётган акаси ёки укаси сўроқ қилиш учун олиб кетилди. Терактни тайёрлашда иштирок этгани тахмин қилинаётган яна бир киши қидирилмоқда.