18 March 2016
21:49 -
Яхши хабар: Украина ҳукумати ўзбек автомобилларига махсус божни бекор қилди
Киевдаги «Урядовий курьер» газетаси халқаро савдо-сотиқ бўйича Украина идоралараро комиссияси Ўзбекистондан импорт қилинадиган автомобилларга қўйилган махсус божни бекор қилгани ҳақида хабар қилди. Мазкур бож 2014 йилнинг 5 декабрида украин ҳукумати томонидан ички бозорни муҳофаза қилиш мақсадида жорий қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Ўзбекистон ҳам Украинадан кириб келаётган маҳсулотларга нисбатан қўшимча божхона солиқларини бекор қилганди.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг февралида Ўзбекистон ҳам Украинадан кириб келаётган маҳсулотларга нисбатан қўшимча божхона солиқларини бекор қилганди.