18 March 2016
21:07 -
Ўзбекистон Қирғизистон билан баҳсли чегара пунктларини ёпди
Қирғизистон Чегара хизмати томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, Ўзбекистон чегарачилари бугун эрталаб Қирғизистон билан баҳсли бўлиб турган ҳудудга иккита жанговар транспортёр ва иккита Камаз автомашинасини киритди ва ва чегара пости ўрнатди. Қирғиз чегарачилари 40 га яқин ўзбек аскари Чаласарт баҳсли ҳудуддан ўтган Карвон-Олабуқа йўли пост ўрнатиб, йўловчиларнинг ҳужжатларини текшираётганини кўришган. Шунингдек, Ўзбекистон ўзбек-қирғиз чегарасидаги яна бир қатор пунктларни ҳам ёпган.
Президент Алмазбек Атамбаев билан келишган Қирғизистон чегара хизмати раҳбарияти ҳам Ўзбекистон томонининг ҳаракатларига жавобан асосан ўзбекистонликлар фойдаланиб келган чегара ўтказиш пунктларида ўзбекистонликларнинг ҳаракатланишини тақиқлаган. Ўзбекистон ҳукумати ҳам, Қирғиистонз ҳукумати ҳам бу амалиётларнинг сабаби ҳақида изоҳ беришгани йўқ.