17 March 2016
22:39 -
Суриялик курдлар феълан мустақиллик эълон қилдилар, Сурия ва Туркиянинг боши дардда
Суриянинг Ироқ билан чегарадош шарқий қисмлари бу мамлакатда ИШИД пайдо бўлишидан кейин бошланган ички урушлар вақтида курдларнинг Демократик Бирлик Партиясининг ҳарбий кучлари тарафидан тўла қўлга кечирилган эди. Бугун бу партия раҳбарлари “мустақиллик” сўзини ишлатмасдан, феълан мустақиллик эълон қилдилар. Улар ўз давлатларининг номини Жанубий Сурия Федерациони деб атадилар.
Курдларнинг бу антиконституцион қароридан Башар Асад режими ва Туркия ғазабга келди. Башар Асаднинг ғазабини ҳамма тушунса керак. Туркиянинг ғазабини ҳамма ҳам тушунавермаслиги мумкин.
Гап шундаки, Ироқнинг Туркия ва Суриянинг бу “федерация” ҳудудлари билан чегарадош шимолий қисмидаги курдлар Саддам Ҳусайин АҚШ тарафидан йиқитилган пайтдаёқ, феълан мустақил давлат қуриб бўлган эдилар. Мана энди унга Суриядаги федерация қўшилди. Туркиянинг бу икки “мустақил давлат” билан чегарадош ҳудудларида курдлар кўпчиликни ташкил қилади ва уларнинг ПКК номли партиясининг қуролли кучлари узоқ йиллардан бери террор йўли билан мустақиллик учун курашмоқдалар. Ҳозир Суриядаги курдларнинг қарори ПККчиларни рағбатлантириши ўз-ўзидан маълум. Курдларнинг мақсади – Туркия, Сурия, Ироқ ва Эронда курдлар яшайдиган ҳудудларнинг ҳаммаксини бирлаштириб, ягона давлат қуришдир
Яна шу нарса ҳам маълумки, Ғарб курдларнинг бу ҳаракатларини доим қўллаб-қувватлаб келган. Россия эса, Совет замонларидан бери курдларни очиқча қўллаб-қувватлариди, яқинда Туркия рус учоғини уриб туширгандан кейин, руслар яна уларни очиқча қўллаб-қувватлашга тушганлар.
Хуллас, бундай федерационнинг ўртага чиқиши фақат Суриянинг эмас, Туркиянинг ҳам ҳудудий бутунлиги учун катта хавфдир.
Расмдаги Суриянинг харитасида сариқ рангдаги ҳудудлар ўша Жанубий Сурия Федерациони деб аталган жойдир. Кулранг ранли ҳудудлар ИШИД қўли остида.