17 March 2016
17:27 -
Қувайт жамғармаси соғлиқни сақлаш тизимимиз учун қарз бермоқчи

UzDaily интернет нашрига кўра, мазкур кредит Ўзбекистонда тиббий хизматлар кўрсатиш сифати ва самарадорлигини яхшилашга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларининг урология ва гемодиализ бўлинмалари учун ускуналар сотиб олиш ҳамда ўзбекистонлик мутахассисларнинг малакасини ошириш режалаштирилган. Кредит 4 йиллик имтиёзли давр билан 26 йил муддатга тақдим этилди. Кредит ставкаси йиллик 1,5 фоиз ва маъмурий харажатлар учун 0,5 фоизни ташкил этади.