17 March 2016
17:05 -
БМТча масхарабозлик: Ўзбекларнинг бахтиёрлик даражаси жаҳонда 49-чи ўринга қўйилибди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда АҚШдаги Колумбия университетининг Ер институти тадқиқотчилари 2016 йил Жаҳон Баҳтиёрлик Ҳисоботини (WORLD HAPPINESS REPORT 2016) эълон қилдилар. Ўтган йилги Бахтиёрлик Ҳисоботида ўзбекистонликларга 44-ўринни берганди. Бу йил эса 49-ўринни берибди. Биздан кўра бахтсизроқ қозоқлар 54-чи, туркманлар 65-чи, қирғизлар 85-чи, тожиклар 106-чи ўринни эгалаган. Постсовет мамлакатлари орасидаги энг бадбахт украинларга 123-чи ўрнин тегибди.
Доимгидек Дания, Швейцария, Исландия, Норвегия, Финляндия, Канада, Нидерландия, Янги Зеландия, Австралия ва Швеция энг бахтли мамлакатлар сифатида тан олиниб, рўйхатнинг дастлабки 10 поғонасини эгаллаган. Дунёнинг 157 мамлакатида аҳоли даромади, фаровонлик кўрсаткичлари, мамлакат Ялпи Ички Маҳсулотининг жон бошига тўғри келадиган улуши, ижтимоий ҳимояланганлиги, аҳолининг ҳаётдан қониқиш даражаси каби омилларни ўрганиш натижасида келган тадқиқотда Сурия, Афғонистон ва Африкадаги 8 мамлакатга энг қуйи поғоналар берилган.
БМТ ташкилоти бунақа масалаларда масхарабозликдан бошқа нарсани билмайдиган ташкилотлиги маълум. Аммо, профессорлари қозоқ дворникларидан кам оладиган Ўзбекистондек давлатнинг бахтиёрлик даражасини жаҳонда 49-чи ўринга қўйиш учун масхарабоз эмас, аҳмоқ бўлиш керак. Колумбия Университети бу масхарабозликка қўшилганини эса умуман тушуниб бўлмайди.