27 May 2009
16:50 -
Хонобод шаҳри ҳақида тарқатилган маълумотларга қўшимча
Бугун бутун дунёнинг тилида бўлган Хонобод Совет Иттифоқи замонида Советобод деб аталарди, мустақилликдан кейин ҳозирги номини олган.
Бир вақтлар машҳур Ипак йўлининг бўйида жойлашган Хонобод кейинчалик Андижоннинг бир чеккасидаги кичик бир қишлоқ бўлиб қолди, ўз аҳамиятини йўқотди. Унинг ёнида Хонобод темир йўл станциясининнг борлиги учунгина қишлоқликлар келажакка умид билан қарашарди.
Ўтган асрнинг 70-йилларда бу ерда Андижон сув омбори (совет давридаги номи - Кампиробод сув омбори) қурилди, қишлоқ ривожланабошлади, 1972 йилда Хонобод қишлоғи ва Хонобод темир йўл станцияси бирлаштирилиб, унга шаҳар мақоми берилган.
Турли хил сув-қурилиш корхоналаридан ташқари, Хонободда ошлаш-экстракция ва “Андижон кабель” заводлари ҳамда трикотаж фабрикаси бор. Шаҳарчада ҳозир 50 000 минга яқин аҳоли яшайди. Андижон вилоятида машҳур бўлган ва Андижон сув омбори ёнида жойлашган Тополино номли дам олиш зонаси хам Хонободга кирган.
Андижон сув омбори ва стратегик аҳамиятга эга бўлган заводлар туфайли Хонобод туманида ҳуқуқ-тартибот органларининг назорати жуда кучли бўлган, Хонободни ярим ёпиқ шаҳар деса ҳам бўларди.
Бу ҳолатни милиция ва хавфсизлик органлари доимо ўз фойдасига ишлатиб келишган ва ўта хавфли деб ҳисобланган жиноятчиларни бошланғич этапда Андижон қамоқхонасида эмас балки топиб бориш кийин бўлган Хонобод ички ишлар бошқармасининг тергов изоляторида сақлашган, аслида, вақтинча яширишган.
Масалан 1990 йилда Узган воқеалари вақтида қамоққа олинган андижонлик “Бирлик” халқ ҳаракати фаоллари Аҳмаджон Саломов, Лочинбек Турсунхўжаев, Зафармирза Исоқов ва Фазлитдинлар Хонободда сақланишган.
1992 йилда Шаҳрихонда қамоққа олинган “Бирлик” фаоли Пулат Охун ҳам Андижон қамоқхонасида эмас, 30 кун давомида Хонобод милициясининг тергов изоляторида сақланган.