27 May 2009
15:00 -
“Бирлик” халқ ҳаракати ва "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси фаолларига! “Эрк”чилар ва ҳуқуқ ҳимоячиларига!
Вақт ўтган сари сафдошларимиздан кўплари (турли сабаблар билан) фоний оламдан боқий оламга рихлат қилмоқдалар. (Ўтганларнинг жойлари жаннатдан бўлсин) Биз ҳам қатнашган халқ ҳаракати тарихда ўтган сарбадорлар ҳаракати, жадидлар ҳаракатига қайсидир маънода ўхшаб кетади. Аммо афсуски, бу хил ҳаракатлар ҳақида ўша тарих қатнашчилари кўп нарса ёзишмаган.
Албатта, тарих ёзиш учун вақт ва уқув ҳам керак. Тарих Сиз билан бизнинг кўз олдимизда бўлиб ўтди ва ўтмоқда. Шу тарихни Сиз билан биз ёзмасак, ким ёзади? Шу маънода, Сизни тарих ёзишга даъват қилмоқчимиз. Кейин нима бўлганидан қатъий назар, Сиз “Бирлик” халқ ҳаракатида (“Эрк” партиясида) фаол иш олиб боргансиз. Кўп нарсани биласиз. “Бирлик”, умуман, ўзбек мухолифати тарихини ёзиш керак. Мен ҳам шуни, Аллоҳ умр берса, орзу қиляпман.
Аммо тарих ёзиш бир ё икки кишининг иши эмас... Шу маънода менга ҳам ёрдам керак. Мухолифат тарихи, курашлари, топишлар ва йўқотишлар Сизнинг ҳам кўз олдингизда юз берди... Сиздан илтимос, ўзингиз амалга оширган, гувоҳ бўлган, кўрган ва эшитган нарсаларингизни (фактлар, воқеаларни иложи бўлса саналари ва одамларнинг исм фамилиялари билан) ёзиб берсангиз! Кўп миннатдор бўлардик. Буларнинг бари архив сифатида бизда сақланади ва ёзувларимизда, хоҳласангиз, отингизни айтмай, хоҳласангиз Сиздан иқтибос олганлигимизни қайд этган ҳолда, фойдаланамиз. Қоғоз шаклидаги ёзувларингизни ксероксдан чиқазиб ўзингизга қайтиб беришимиз ҳам мумкин.
Эслатма: Бу ҳақда, ўзингиз биладиган ва ёзишига ишонадиган бирликчи ва эркчиларга хабар берсангиз ва улар ҳам ўз хотираларини ёзиб беришса нур устига аъло нур бўларди.
Менинг электрон почтам: batir_kent@mail.ru ёки jumatay@mail.ru
Ботир Норбой