12 September 2015
07:12 -
Каъба атрофида ҳалок бўлган ҳожиликка намзодларнинг сони 107 га чиқди, чунки, Оллоҳнинг бунақа нарсалар билан иши йўқми?
Худди бизнинг хабар ва таҳлилимизга жавоб бўлгандек, кеча, яъни 11 сентябрь куни Каъба атрофидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган жойда қурилиш кранининг қулаши натижасида 15 нафар ҳожиликка номзод ҳалок бўлгани маълум бўлди. Аммо, охирги хабарларга кўра, ўлганларнинг сони 107 га, ярадор бўлганларнинг сони 238 га чиққан.
Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, содда мусулмонлар ҳар қадамда “Ҳамма нарса Оллоҳдан” деб гапиришлари асоссиз. Оллоҳ бизга аввал ақл, кейин Қуръонни берди. Ақл билан Қуръонни ўқиш - мусулмонларнинг вазифасидир.
Аммо, минг афсуски, Ислом уламолари ҳалигача Қуръонни тўғри ўқий олмадилар, натижада кеча Каъбада бўлгани каби воқеалар юз бермоқда. Мусулмонлар ақл ишлатишни ўрганмагунча, асосий шиоримиз “Биздан ҳаракат – Оллоҳдан баракат” эканлигини тушунмагунча, ғариб аҳволдан чиқолмайдилар.