12 September 2015
12:26 -
Халқаро Фазовий Станциядан қайтган қозоқ космонавтини Остонада Нурсултон Назарбой кутиб олди

Космонавтларни ХФСдан олиб келган “Союз ТМА - 18М” кемасининг капсуласи Жезқозғон шаҳри яқинига тушди. Уч космонавт бу ердан Остонaга учиб келдилар ва пойтахт аэропортида Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой томонидан кутиб олиндилар.
Ҳозир фазода Қозоғистоннинг 3 та сунъий ер йўлдоши учаётганини ҳам айтиб ўтган Нурсултон Назарбой Айдин Аимбетова жуда керакли илмий тадқиқотлар ўтказганини, Россия билан ҳамкорликда фазовий ишлар давом эттирилишини урғулади.