27 May 2009
02:32 -
Президент Ислом Карим Михаил Саакашвилини қутлади
«Новости-Грузия» ахборот тармоғининг ёзишича, бугун Президент Ислом Карим Грузия мустақиллиги муносабати билан Михаил Саакашвилига табрик телеграммаси йўллаган. Унда Ислом Каримнинг икки мамлакат ва халқ ўртасидаги муносабатлар келгусида яна-да ривожланишидан умидвор экани таъкидланади. “Грузия Ўзбекистон мустақиллигини тан олган илк мамалакатдир” дейилади бу ҳақда Ўзбекистоннинг айрим нашрларида тарқатилган маълумотларда.
Аксарият ҳолларда мамлакатимиз расмийларининг кўз қарашини ифода этадиган “Горизонт” интернет нашри Михаил Саакашвилининг МДҲ доирасидаги саммитлардан бирида ўзбекларни камситганига эътибор қаратган. Бироқ Саакашвилининг ўзбекларни ҳақорат қилишгача боргани ҳақидаги хабар биз учун янгилик, дейди мухбиримиз.