27 May 2009
02:17 - Дунёнинг таниқли футбол устаси Тошкентга келди
Таниқли бразилиялик футбол мутахассиси Луиш Фелипе Сколлари Тошкентга келган ва маҳаллий “Бунёдкор” клуби маъмурияти билан музокаралар олиб бормоқда. Дунёнинг машҳур футбол устаси, “Челси” устози ўзбекистонликларга мураббийлик қилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бу ерда гап каттагина маблағ ҳақида бораётгани анойи одамга ҳам маълум. Фақатгина Сколлари каръерани пулга алмаштирадими-йўқми, гап шунда.

Бундан бир муддат илгари “Бунёдкор”га афсонавий Зико ҳам раҳбарлик қилди, лекин Москванинг “Спартак”ига кетиб қолди, дейди мухбиримиз.