27 May 2009
02:15 -
Британия элчилиги қўриқчисига қийноқ қўлланилгани унинг кийимларидан ҳам маълум
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаолларига Тоштурмада одам савдосида айбланиб сақланаётган Британиянинг мамлакатимиздаги элчилиги ходими Қаюм Ортиқовнинг рафиқаси унинг қонга беланган кийимларини олиб келиб кўрсатди. Тоштурмадан ҳеч ким билан учрашишни истамаслиги ҳақида хатга қўшиб, кийимларини чиқарган Қаюмга қийноқ қўлланилганига энди шубҳа қолмади, дейди Моҳира. Кийимлари қонга беланган, унинг номидан ёзилган хат ҳам шубҳали. Апеллация суди ўтганига қарамай у зонага жўнатилмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти аввал тарқатган пресс-релизларидан бирида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси билан айбланиб, 6 йилга озодликдан маҳрум этилган Қаюм Ортиқовга нисбатан қийноқлар қўлланилгани ҳақида ёзганди.