27 May 2009
02:07 - Андижон борасидаги расмий хабарларлар жамоатчиликни қониқтирмаяпти, аммо воқеанинг тафсилотларини аниқлашга имкон йўқ
Андижон вилоятининг Хонобод минтақасида содир бўлган воқеалар ҳақидаги расмий изоҳлар жамоатчиликни қониқтирмаяпти. Мухбирларимизга турли вилоятлардан келаётган телефон қўнғироқлари, мактублар бунга мисол.

Мухбирларимиз билан ўзи боғланган андижонлик адвокат кеча тунда номаълум кишилар томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига қилинган ҳужум туфайли бир кишининг қурбон бўлгани ва 4 нафар шахснинг оғир тан жароҳати олганини айтган. Андижонда бир одам ўзини портлатиши натижасида ўлган ва ярадорлар борлиги ҳақида хабар тарқатган Бош прокуратура шу вақеани назарда тутганми ёки бошқа воқеаними, номаълумлигича қолмоқда.

Воқеалар тафсилига аниқлик киритиш имконияти деярли йўқ. Андижонликларнинг телефонлари жавоб бермайди, банд бўлади ёки боғланишнинг имконияти йўқлиги ҳақида сигнал келади.