27 May 2009
01:46 - Дилмурод Саййиднинг суди яна қолдирилди
Бугун жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани суди судьяси Наврўз Мирмуҳамедовдан маълум бўлишича, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти фаоли ва журналист Дилмурод Саййиднинг суди яна номаълум муддатга кечиктирилди. Судьянинг таъкидлашича, журналист сақланаётган Каттақўрғондаги турма маъмурияти уни чоршанба куни судга олиб келишни таъминлай олмаслигини айтган.

Эслатиб ўтамиз, “Эзгулик”чи журналист Ўзбекистон Репсубликаси ЖКнинг 165- ҳамда 228-моддалари билан айбланиб, жавобгарликка тортилган. Суд мажлиси учинчи марта ортга сурилди.