17 August 2015
21:41 -
Ўзбекистонда тест синови натижалари эълон қилинмаяпти, сабаб - порахўрлик
Мамлакат олий ўқув юртларига кириш учун топширилган тест синовларининг натижалари кеча, яъни 16 август куни эълон қилиниши керак эди. Аммо, кечани қўйиб туринг, натижалар бугун ҳам эълон қилинмади ва олий ўқув юртларидан бирининг раҳбарини таъкидича, эртага, 18 августда ҳам эълон қилинмайди. Натижалар 19 август, чоршанбюа куни эрталаб эълон қилиниши кутилмоқда.
Сабаблар турлича. Биттасига кўра, ташкилотчилар абитурентларнинг сарагини саракка, пучагини пучакка ажратмоқда! Иккинчи ҳақиқатга яқинроқ – порахўрлар ичида ҳам рақобат катта. Порахўрликка ботган жамиятда бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
Ҳа, айтгандае, абитуриентлар ўша куни ўз натижаларини SMS-хизмат орқали 5151 рақамига жавоб варақаси рақамини ёзиб, қанча балл тўпланганлиги хақидаги жавобни олишлари мумкин. Бу йил қарийб 600 минг абитуриент 57 мингдан кўпроқ талабалик ўрни учун курашаётганини аввал эълон қилган эдик.