17 August 2015
21:26 -
Террор оддий воқеага айланмоқда: Таиланднинг пойтахти Бангкокда 27 киши ҳалок бўлди

Аҳолисининг 5-6 фоизи мусулмон бўлган Таиландда, қўшни Малайзиядан фарқли ўлароқ, исломий муаммолар ҳеч қачон бўлмагани сабабли, ҳеч ким Бонгкокдаги терактдан исломий илдиз қидираётгани йўқ.
Бу давлат ҳукуматининг расмийларига кўра, террорчиларнинг мақсади - мамлакатнинг иқтисоди ва ривожланган туризмнинг оёғига болта уришдир.
Нима бўлганда ҳам, террор оддий нарсага айланиб бораётганини тан олиш, унга кўникиш кераклиги ҳақидаги чақириқ эмас. Аксинча, унга қарши кураш бошқа савияда бўлиши кераклигини урғулашдир, дейди мухбиримиз.