АҚШнинг CNN телеканали бу воқеани жонли ёйинда кўрсатди. Жон Керрининг бу ташрифи - 1945 йилдан бери юксак савиядаги АҚШ мулозимининг Кубага биринчи келиши экан.
У бугун Гаванада АҚШ элчихонасининг очилиш ва АҚШ байроғини кўтариш маросимида иштирок этади, Кубалик ҳамкасби билан учрашади. Кубанинг ҳозирги раҳбари Раул Кастро ва Куба инқилобининг лидери Фидел Кастро билан учрашувлар режалаштирилмаган.
Кеча, Кубада 89 ёшли Фидел Кастронинг мақоласи эълон қилинди. Мақолада Куба-АҚШ дипломатик алоқалари тиклангани, бугун Гаванада АҚШ элчихонаси расман очилиши тилга олинмайди, аммо АҚШ 60 йил аввал бошлаган Кубани дунёдан изоляция қилиш сиёсати натижасида Кубага етказилган маддий зарарни тўлаши кераклиги айтилади.
Маълумки, “Бирлик” Партисининг баёноти ва партия лидери Абдураҳим Пўлатнинг ЕИ ва АҚШ ташқи ишлар вазирларига ёзган мактубида, Куба каби давлатларни дунёдан изоляция қилиш сиёсати диктаторликларни йиқитиш нуқтаи назаридан фойдасиз бўлгани, айнан диктаторларни демократик дунёга интеграция қилиш фойдали эканлиги урғуланганди. Кўринишидан, Фидел Кастронинг ҳам бундан хабари бор, у АҚШ билан дипломатик алоқаларнинг тикланиши диктаторликнинг оёғига болта уриш эканлигини аллақачон тушуниб бўлган. Айнан шу сабабли, у дипломатик алоқаларнинг тикланишини тилга ҳам олмасдан, АҚШ Кубага етказган моддий зарар ҳақида гапириб қолган. Лекин, дипломатлик алоқаларнинг тикланиши ва Кубага қарши киритилган санкцияларнинг йўқ қилиниши - айнан ўша зарарларни тезда қоплашини Фидел Кастро ҳали тушуниб етмаган.
Аслида, АҚШ ва Куба раҳбарлари “Бирлик” ва унинг лидерига фойдали маслаҳат учун миннатдорчилик билдиришлари керак эди.