13 August 2015
05:40 -
Туркияда ҳам олий жазони тиклаш тарафдорлари бор: Олий жазо тикланиши кераклиги ҳақидаги сўзлар Эрдўғонни кулимсиратди
Туркияда чиқадиган энг катта Миллиёт газетасининг хабарларидан бирида айтилишича, Президент Ражаб Эрдўғон Президент бўлганидан бери биринчи марта Президент саройида вилоят, туман раҳбарлари ва ҳатто маҳаллаларнинг сайланган оқсоқоллари билан учрашув ўтказиб, у ердаги нутқида курдларнинг ПКК номли террористик ташкилоти ва феълан у билан ҳамкорлик қилаётган сиёсатчиларни нишонга олиб, уларни миллат ва давлатга нисбатан хоинларча ҳаракат қилишда, таъбир жоиз бўлса, орқадан пичоқ уришда айблади.
Шу пайтда залда ўтирганлардан бири “Уларга нисбатан ўлим жазоси тикланиши лозим” деб бақирган экан, Ражаб Эрдўғон кулимсирабди. Расмга кўра, кулиш истеҳзони эмас, бу чақириқни тўғри тушуниш маъносини англатмоқда.
“Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ҳам ўзбек миллати ва Ўзбекистоннинг ҳозирги ғариб аҳволга тушишига сабабчи бўлган сотқинларга нисбатан олий жазо тикланиши кераклигини гапириб келмоқда. Бошқа йўл йўқ. Мана, ҳатто турклар ҳам буни тушунишга бошлабдилар. Ражаб Эрдўғоннинг кулимсираши ҳам унинг шу фикрда эканлигини кўрсатмоқда.
Айтиш керакки, сўнги пайтда турк сиёсатчилари ичида ҳам олий жазони тиклаш кераклиги ҳақида гаплар бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ПКК раҳбари, яъни Бош террорист Абдуллоҳ Ожалан АҚШ ва Исроил разведкалари тарафидан 1999 йили Туркияга ушлаб берилганда, унга ўлим жазоси бермаслик талабига рози бўлиш учун Туркияда олий жазо бекор қилинган эди. Ўшанда Ожалан, суднинг қарори билан бутун умр озодликдан маҳрум этилган эди.