13 August 2015
02:24 -
АҚШ ҳарбий кучларини ИШИДга қарши Ироққа киритмоқчи, ИШИДнинг пайдо бўлишида америкаликларнинг қўли борми?
АҚШ пиёда қўшинлари штабининг бошлиғи генерал Рэймонд Одиернонинг “Яқин бир неча ой ичида прогрессга эришмасак, Ироққа ўз аскарларимизни олиб кўриш масаласини ўйлаб кўришимиз керак” деган сўзлари CNNга асосланиб тарқатилди. Ҳеч шубҳа йўқки, айнан шундай бўлади, дейди мухбиримиз, чунки, ойлардан бери ИШИД позицияларнинг АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан ҳаводан бомбаланиши сезиларли натижа бераётгани йўқ.
Аммо, бу хабар баҳонасида АҚШ президентлигига номзод бўлиш учун ҳаракат бошлаган Жеб Бушниннг (аввалги президентлар Жорж Буш каттанинг ўғли ва Жорж Буш кичкинанинг укаси) ИШИД пайдо бўлишига ҳозирги Президент Барак Обаманинг биринчи муддат президентлиги пайтида Давлат Котиби лавозимида ўтирган ва ҳозир президентликка номзод бўлишини эълон қилиб бўлган Ҳиллари Клинтоннинг айби борлиги ҳақидаги сўзларини эслашдан фойда бор. Жеб Бушга кўра, Ироқда хавф ҳали тўла битмасдан АҚШ қўшинларининг у ердан олиб чиқилишида Клинтоннинг ҳам айби бор.
Жеб Бушнинг айбномасини сайлов олди пропагандаси сифатида ҳам кўриш мумкин, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. Аммо, бу масаланинг бошқа тарафи ҳам бор. Мен АҚШ Президенти Барак Обамага ёзган хатимда ҳам айтилганидек, 20 асрда қолиб кетган америкалик грант берувчи ташкилотлар, жумладан, ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлар мусулмон давлатларида гўёки дин эркинлиги учун курашаётган шахс ҳамда ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаганлар ва реалликни тўғри тушунмасдан, экстремист исломчи ташкилотларнинг оёққа туришига ёрдам берганлар. Тахмин қилса бўладики, ИШИДнинг асосини ташкил қилувчи структуралар аввалига айнан АҚШнинг молиявий ёрдами билан оёққа туриб олганлар. Чунки, ИШИД ислом динининг ҳақиқий эркинлиги учун, исломий давлат ва халифалик яратиш учун, мусулмонлар қандайдир Конституция бўйича эмас, шариат қонунлари бўйича яшашалари учун курашмоқда.
Бундан ҳам муҳими, турли ислом давлатларида бундай амалиёт, яъни исломдаги ўрта асрлардан қолган эркинликларни ҳимоя қилувчи америкалик ташкилотларнинг фаолияти ҳали ҳам давом этмоқда, дейди Абдураҳим Пўлат.