11 August 2015
13:29 -
Хитой Халқ Банкининг бугунги қарори билан юан девальвация қилинди

Шанхай ва Гонконгдаги биржаларда юаннинг курси расмий курсдан ҳам пастга тушган, яъни $1 = 6,3360 юан бўлган.
Хабарда бундай сезиларли девальвация 20 йилдан бери биринчи марта бўлаётгани алоҳида таъкидланади. 1994 йили юаннинг тахминан 30 фоизга девальвация қилиниши Хитой иқтисодига эркин бозор механизмларини киритиш билан боғлиқ бўлган. Ўшандан бери бу мамлакатнинг иқтисоди фақат ўсиш йўлида эди. Ҳозир 20 йилдан бери биринчи марта иқтисодда муаммолар пайдо бўлди.
Табиий, юаннинг девалвацияси унинг жаҳон бозоридаги рақобат кучини туширади, лекин Хитой иқтисодида бошланган тушиш бутун жаҳонга таъсир қилиши шубҳасиз.