12 August 2015
15:17 -
Қирғизистон Евросиё Иқтисодий Иттифоқига расман аъзо бўлди

Нурсултон Назарбой ва Алмазбек Атамбаев ҳаммага аввалдан маълум бўлган бу янгиликни икки давлатнинг чегарасида ўтказилган тадбирда эълон қилдилар. Тадбир эса, бу икки мамлакат ўртасидаги чегарада божхона назорати бекор қилиниши эди. Бу – ЕИИга аъзо бўлишнинг шартларидан биридир.
Шундай қилиб, ЕИИ аъзоларининг сони 5 та бўлди – Россия, Белорусия, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон.
Россия, Белорусия ва Қозоғистон тарафидан тузилган ЕИИ фаолиятини расман 2015 йил 1 январдан бошлаган эди.