10 August 2015
21:38 -
Ўзбекистон ҳукумати фавқулодда вазиятлар бўйича қарор қабул қилди
Мазкур қарор эпидемик вазиятлар кучайганда ва чегарадош мамлакатларда радиацион, биологик ва кимёвий таҳдидлар вужудга келганда Ўзбекистонга кириш учун пунктлар ташкил этишни назарда тутади. Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳридаги халқаро аэропорт, Термиздаги дарё порти, ва Келесдаги темир йўл станцияси мазкур пунктлар сирасига киради.
Шунингдек, «Сариосиё - автойўл» ва «Термиз - автойўл» (Сурхондарё вилояти), «Яллама - автойўл» ва «Ойбек - автойўл» (Тошкент вилояти), «Олот - автойўл» (Бухоро вилояти), «Дўстлик - автойўл» (Андижон вилояти) қуруқликдаги чегара назорат ўтказиш пунктларига киради. Қарорда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро тиббий санитар қоидаларни Ўзбекистонда жорий этиш бўйича миллий координатор сифатида белгиланган.
“Чунончи, миллий координаторга халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолатлар юзага келган тақдирда, 24 соат ичида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти алоқа пунктларини республика ҳудудидаги барча ҳодисалар ҳақида хабардор қилиш мажбурияти юкланган” дейилади маҳаллий матбуот хабарида.