10 August 2015
21:14 -
Тошкентда ер силкинди
Бугун, 10 август куни 15:07да Тошкентда 3 баллик ер силкиниши қайд қилинди. АҚШнинг USGS/NEIC лойиҳаси маълумотига кўра, мазкур зилзила ўчоғи Афғонистон шимолидаги Ҳиндикуш тоғларида жойлашган бўлиб, 200 километр ер остида бўлган. Зилзила маркази Афғонистон пойтахтидан 287 километр шимоли шарқда, Тожикистон ва Ҳиндистон чегаралари оралиғида бўлиб, бу ўчоқда силкиниш кучи рихтер шкаласи бўйича 6 баллни ташкил қилган.
Зилзила тўлқинлари Тошкентдан ташқари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, воҳа ва Фарғона водийсида ҳам 2,5-3 баллик куч билан қайд этилди.
Зилзила тўлқинлари Тошкентдан ташқари Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудлари, жумладан, воҳа ва Фарғона водийсида ҳам 2,5-3 баллик куч билан қайд этилди.